Уч-Коргон: Таътил бехуда ўтмоқда.

0
424

Учқўргон қишлогининг боллари таътилни бехуда ўтқазишмоқда. Чунки қишлоқда етарли шароитлар мавжуд эмас.Учқўргон қишлоқ хукуматининг статистик малумотларига қараганда 100% ўқувчилардан 20% ўқувчи ёзги таътилни мазмунли тарзда, турли хил оромгохларда, хар-хил кутубхоналарда қизиқарли китоблар ўқиш билан ўтқазишар экан. 80% ўқувчилар эса таътилни кампютер ўйинлари билан мазмунсиз тарзда янунлашар экан.Бу маълумот қанчалик тўгри эканлиги бизни қизиқтириб қўйди ва бу саволни жавобини топиш мақсадида биринчи навбатта ота-оналардан сўраб кўрдик. Уларни айтишларича қишлоқда болаларга яхши шароит йўқ эмиш.«Болаларим таътилни уйда ўтқазишмоқда. Богдаги ишлардан бўшашлари билан кампютер хонага қочишади. Биронта бир спорт машгулотларига берай десам тузик-қуруги йўқ. Биттагина фудбол бўлиб турувди «Яхши бўмаябдир, стадион хам яхши эмас «-деб чиқиб кетди. Лагерларга берай десам атрофимизда лагер йўқ. Узоқдагиларга беришга қўрқаман, хавотир оламан»,-деди қишлоқ яшовчиси Муқаддас опа.imageБиз интернет кафеларидан бирига кириб кўрдик. У ерда болалар жуда кўп екан. Уларнинг бирига хафтани неча кунини, бир кунда эса неча соатини шу ерда ўтқазишини сўраб кўрдик.«Мен икки кунда бир ёки хар куни келиб тураман. Бир кунда 3-4 соат ўйнайман»,- деди 9-синф ўқувчиси Умиджон.Яна бир ўқувчи: «Мен бу ерга ўйин ўйнагани эмас интернет хизматидан фойдалангани келаман. Интернетдан хар хил янгиликлар оламан. Google, twitter, wikipedia, facebook каби янгиликларга бой сайтлардан фойдаланиб тураман. Лекин келганимда кўпчилик боллар вахшиона ўйинларни ўйнашаётган бўлади. Бундан нима фойдалигини тушинмийман»,- деб такидлади.imageКампютер хона бошлиги билан хам сухбат қурдик. Унинг айтишича кампютер хонага фақатгина ўгил болалар келар эмиш.«Кампютер хонамга фақатгина ўгил болалар келади. Қиз болалар бир-бир флешкаларига қўшиқ ёзгани келиб туришади холос. Болалар кўп ўйинларди севиб ўйнашади, интернет хизматидан хам фойдаланишади. Бу ерда бехаё сайтларга кириш тақиқланган, ўзим текшириб тураман»,-деди кампютер хона бошлиги.imageКампютер хонага фақат болалар борсалар, қизлар таътилни қандай ўтказишаётган экан?Бу саволни ўқувчи Нигора Мамажоновага бердик.«Мен таътилни уйда, ойимга ёрдам берган холда ўтказябман. Бўш вақтларимда бичиш-тикишни ўрганябман. Қишлогимизда ёшларга имкониятлар кам. Фойдали тўгараклар йўқ. Шу сабаб таътилни хама фойдасиз ўтказябди деб ўйлайман. Масалан хеч қайси ўқувчи таътилда янги, бадий китоб ўқиган эмас. Чунки қишлогимизда китоб сотадиган дўкон йўқ»,-деди Мамажонова.Биз тенгқурларимизни энди ёзги таътилни мазмунли тарзда  ўтқазишларини сўраб қоламиз!Мухбир: Ойбек Эргашев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here