Учқўрғон: Қишлоқда учинчи болалар боғчаси очилди

0
473

imageУч қўрғон қишлоғида «Айгул» болалар боғчасининг очилиши қишлоқ аҳолиси учун катта шароит яратди. Бу болалар боғчасининг очилишига «ЮНИСЕФ» фонди ҳомийлик қилиб, Уч қўрғон қишлоғига катта ёрдам берди. imageimage«Айгул» болалар боғчасининг тарбиячиси Максудова Маҳлиё болалар боғчаси «Жомий» мактабига тегишли бўлган ерга очилганини ва боғчада болалар қай усулда ўқитилишини айтиб берди.«Уч қўрғон қишлоғидаги «Жомий» мактабини чегарасига «Айгул» болалар  боғчаси очилди. Бу боғча «Юнисеф» фонди ёрдамида очилди. «Юнисеф» фонди тарафидан боғчага керакли анжомлар берилди. Ҳозирча боғчада 3 ёшдан 6 ёшгача болалар тарбияланяпти.  Ҳар бир бола ўз ёшига қараб гуруҳларга бўлинган, 4 – 5 ёшгача болажонлар бир гуруҳда, 3 – 3 ярим ёшдагилар бошқа гуруҳда бўлади. 3 ярим ёшдаги болаларга 10 – 15 дақиқа дарс ўтилади, 5 – 6 ёшдаги болаларга 30 дақиқа дарс ўтамиз. Боғчада бир ярим соат дарс бўлса, ҳудди шунча вақт танаффус берилади. Танаффус вақтида бадан тарбия ва мультфилмлар қўйиб берилади» — деди боғча тарбиячиси Максудова.imageimageimageУчқўрғонлик Умурзаков Шумкор болалар мактабга боришидан аввал мактабгача бўлган муассасаларда зеҳнларини чарҳлаши фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтади.«Болалар мактабга боришидан аввал зеҳнини ўткирлаш учун билим олишади. Кейин мактабга боришганда бемалол мактаб дарслигини ўқишади, шунинг учун бу болалар боғчаси очилди. Бу болалар боғчаси очилиши жуда яхши бўлди. Ота – оналар ва ҳукумат ҳам бунга катта ёрдам берди» — деди  Умурзаков.imageimageimage«Айгул» болалар боғчаси тарбиячиси Абдувоитова Одина болалар боғчасини очилгани ҳакида малумот берди.««Айгул» болалар боғчаси 1 – октябрда очилиб, унга Англиядан элчи ва Кореалик икки киз келди, ундан ташкари Узимизнинг Губернатор ва Кадамжой хокими келди. Мехмонлар жуда куп эди, улар узлари билан совгалар олиб келиб, болларимизга бериб чикишти. Очилишига муносабатан бокчамизга келадиган болалар концерт дастурини курсатишди. Бизнинг бокчада 157 бола бор, улар группаларга булиниб хар бир группада  28 – 27 бола укийди.» — деди бокча тарбиячиси Абдувоитова.imageimageimageimageБу богча очилишига кадар кишлокда 2 болалар богчаси ишлар эди.Мухбирлар: Арзиев Жавохир, Халилов Жавлон, Тилаволдиев Ойбек, Тешабаева Муштари, Дадабоева Севара, Мамаджанов Ихтиер

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here