Учқўрғон: Россияга бормай ҳам иш топса бўлади

0
334

Уч қўрғон қишлоғидаги энг катта муаммо бу-ишсизлик. Оиласини боқиш ва фарзандларига яхши шароит яратиш учун инсонлар Россияга кетишади.

Уч қўрғондаги мактаб директори Холмирза Рўзиматов иш керак бўлса ҳаракат қилиш ва ҳаракат қилинса, албатта, топилишини айтади.

«Иш бор, лекин инсонлар катта пул топишга ўрганиб қолган. Аёллар учун мактаб ва боғчаларда иш бор. Улар учун корхоналар йўқлиги тўғри, лекин корхоналар секин-секин қурилади. Россияга бориб ишлаётганлар икки хил бўлади. Улар бориб ишлаб пул топиб келишади. Баъзилари ёш оиласини ташлаб чет давлатларга кетишади. Бу яхши эмас», — деди мактаби директори Холмирза Рўзиматов.

Уч қўрғонлик яна бир аёл Россияга кетаётганлар шу ерда ҳам иш топишлари мумкинлигини айтди.

«Бизда корхоналар бўлмаса ҳам, бизга боғларни бериб қўйишган. Ўша ерда ҳам меҳнат қилса бўлади. Россияда қилаётган ишини шу ерда қилса ҳам бўлади. Чет давлатдагилар нима иш қилишаётганликларини билмаймиз, балки қоровуллик қилишаётгандир. Улар шу ерда бу ишларни қилишга уятишади», — деди ўз исмини аташни истамаган аёл.

Муаллифлар: Севара Дадабоева, Динора Собирова, Муштари Тешабоева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here