Уч-Коргон: Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) аслида ким бўлгани тўғрисида дебат бўлиб ўтди.

0
415

muhammad02_b

Баткен областининг Қадамжой районига қарашли Учқурғон қишлоғида, Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) аслида ким бўлгани тўғрисида дебат бўлиб ўтди.

«Бу мавзу ҳозирги ёш авлодни ислом дийнига кириб боришига туртки бўлмоқда, лекин улар ислом дийни ва пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) -ни фақат тақводор ва намозхон образида билишади, бироқ у киши педагог-психолог, қурувчи, файласуф, таржимон ва иқтисодчи эканлиги ҳақида ёшларни умуман тушунчаси йўқ эканлигини»-айтиб кетди Учқурғон қишлоғини бош имом хатиби Маъмуржон домла.

«Ҳозирги кунда ислом дийнини ниқоб қилиб ёмон ишларни, террористик-экстремизмни бажараётган шахсларни йўқ эмаслиги аянчли. Турли дийни оқимларни кўпайиб кетгани бунга ёрқин далил эканлигини»- айтиб кетди Ёшлар Ишлари бўйича Инспектор, милициянинг лейтенанти Мурзалиева Дильноза Рустамовна.

images     Биз ёш авлодга тўғри йўналиш беришимиз кераклигини, уларга ислом дийни тинчлик ва поклик дийни эканлиги тушунтиришимиз кераклиги туғрисида айтилиб кетди.  Ислом илм ва фанни негизида эканлигини ота боболаримиз қўл ёзмаларидан билсак ҳам бўлади.

330987926_ea7cd279a7

Мухбирлар: Абдуллаева Наргизахон,  Мурзарахимов Нодирбек, Собиров Авазбек.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here